Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда фуқаролиги йўқ кишиларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат пайдо бўлиши мумкин
Россияда яшовчи фуқаролиги бўлмаган кишилар шахсни тасдиқловчи ҳужжат олишлари мумкин. Бундай қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда, деб ёзади «Известия» газетаси ҳукумат ва куч тузилмаларидаги манбаларга асосан.
Президент ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари бўйича миграция Кенгаши комиссияси раиси Евгений Бобровнинг айтишича, бундай қонун лойиҳаси ИИВ томонидан тайёрланмоқда.
«Фуқаролиги йўқ кишиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат пайдо бўлиши керак. У вақтинчалик яшашга рухсат олингунга қадар амал қилади. Бундай ҳужжатни олиши мумкин бўлган кишилар жуда кўп. Уларнинг эски ҳужжатлари йўқолган, янгилари эса берилмаяпти», - дея аниқлик киритди у.
Унинг сўзларига кўра, айни дамда, агарда фуқаролиги бўлган инсон вақтинчалик яшашга рухсат олса, унга маълумотнома берилади. Бироқ, рухсатни олишнинг уддасидан чиқа олмаса, ҳеч қандай ҳужжат берилмайди.
Тахминларга кўра, Россияда фуқаролиги йўқ кишиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатда инсон ҳақидаги асосий маълумотлар, яшаш манзили, шунингдек, фотосурати бўлади.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026