13:40 / 27.06.2017
18122

Самарқанд ҳокими ёшлар билан учрашув ўтказди

Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев вилоят ёшлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги сайтида хабар берилган.

Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ижросини таъминлаш ҳамда жойларда амалга оширилаётган сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тўлақонли тушунтириш, ёш авлодни ушбу жараёнларга кенг жалб этиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказиб келинаётган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви вилоятимизда ҳам юқори савияда ташкил этилмоқда. Дарҳақиқат, бугун вилоятимизда ёшларнинг за­монавий билим ва касб-ҳунарларни пух­та эгаллаши учун 8 та олий таълим муас­­са­саси, 161 та касб-ҳунар таълими мас­ка­ни, академик лицей ҳамда 1200 дан ортиқ уму­мий ўрта таълим мактаблари мав­жуд. Маз­кур илм даргоҳлари зарур ўқув анжом­лари би­лан жиҳозланган бўлиб, малакали, олий тоифали ўқитувчи ҳамда мураб­бий­лар ўқув­­чи ва талабаларга таълим бериб кел­моқда. Самарқанд шаҳридаги муҳташам "Ёш­лар маркази", бир нечта  спорт мажмуалари, ту­ман ва шаҳарлардаги ёпиқ ҳамда очиқ су­­зиш ҳавзалари, турли тўгараклар ўғил-қизларнинг ҳеч кимдан кам бўлмасдан воя­га етишлари учун яратилаётган имконият­лар самарасидир. Бугунги кунда ёшларни эзгу мақсад ва ғоя­лар атрофида бирлаштириш, уларнинг ташаббус ва интилишларини рўёбга чи­қариш, тенгдошлари билан соғлом рақо­бат муҳити асосида илмий ва техникавий кашфиётларни амалга оширишда "Камо­лот" Ёшлар ижтимоий ҳаракати асосий ўрин эгалламоқда. Ҳаракатнинг вилоят­да­ги  1693 дан ортиқ бошланғич ташкилоти то­монидан қарийб 325  мингдан зиёд  ши­жоат­ли ёшларнинг қамраб олингани бу бо­­радаги мақсадлар истиқболида муҳим омил бўлаётир.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари доирасида дастлаб барча туман ва шаҳарларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Кенгашларининг таъмирланган бинолари  тантанали равишда топширилди. Пахтачи, Нарпай, Ургут, Самарқанд туманларида ўтказилган шундай тадбирларда  вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Туробжон Жўраев иштирок этиб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамоли­ги­да ёшлар сиёсатига қаратилган эътибор, шу билан бирга бу борадаги ислоҳотлар узвий давом эттирилаётгани, мамлакатимизда амалга оширилаётган бар­ча ислоҳотлар аҳоли, айниқса, ёшлар ке­­лажаги учун эканлигини ҳамда мазкур учрашув ёшларнинг сиёсий, иж­тимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёни­га кенг жалб этиш, бундай тизимли ишлар са­марадорлигидан доимий хабардор­ли­ги­ни оширишга хизмат қилаётганини алоҳида таъкид­лаб ўтди. Нарпай туманидаги ёшлар истиоҳат боғида вилоят ҳокими билан ташкил қилинган очиқ мулоқот тар­зидаги  учрашувда ёшлар тадбиркор­лигини қўллаб-қувватлаш, солиқ имтиёз­ла­ридан фойдаланиш, шунингдек ёшларни турли иллатлардан ҳимоя қилиш, улар қалбида ватанпарварлик, фидойилик каби фазилатларни шакллантириш борасидаги тадбирлар таъсирчанлигини янада ошириш каби масалалар ил­гари сурилди.

- Биз учун алоҳида бинони берилгани нарпайлик ёшларни кўнглини тоғдек кўтарди, -дейди “Камолот” ЁИҲ Нарпай туман Кенгаши раиси Шуҳрат Мадалов. – Бу ерда сардорлар учун алоҳида хоналар ажратилган. Тўгараклар фаолиятини олиб бориши учун тикув машиналари, инглиз тилини чуқур ўрганиш учун эса мултмедия жамланмаси берилди. Эндиликда биз уюшмаган ёшларни ҳам ортимиздан эргаштириб, эзгу мақсадлар сари бошлашимиз лозим бўлади.

Вилоят ҳокимлигида туман ва шаҳар студиялари билан видеомулоқот тарзида ўтказилган учрашувда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Туробжон Жўраев  “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан амалга оширилаётган тарғибот тадбирлари, ёшларимизнинг интилиши, ташаббус ва иқтидорларини руёбга чиқариш, қуллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларининг самараси ҳақида гапириб, бугун барчамиз  асосий эътиборни уюшмаган ёшларни эзгу мақсадлар сари бирлаштириш, уларда мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантиришга қаратишимиз зарурлигини алоҳида таъкидлади. Ўз навбатида ёшлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар, муаммолар ечими юзасидан ҳоким ва бошқа мутассадиларга мурожаат қилиб, тегишли жавоблар олишди.

Тадбирлар доирасида ўқишда, спортда, жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётган ёшларга вилоят ҳокимлигининг ташаккурономалари ва “Камолот” аъзолигига қабул қилинганлиги муносабати билан нишонлар тантанали топширилди.

 

Top