14:08 / 27.06.2017
12122

Самарқандда инсон ҳаётини сақлаб қолишда ёрдам кўрсатилди

Фуқаро Д.Султонов Самарқанд шаҳар Ўзбекистон кўчаси 148-уйда ёлланма хизматчи бўлиб ишлаётган вақтида 3 метр баландликдан уйнинг иккинчи қаватига боши билан қулаб тушади ва ҳушини йўқотади, мазкур ҳолатда тиббиёт ходимлари жабрланганга тез тиббий ёрдам кўрсата олмайдилар. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Шундан сўнг, хонадон эгалари дарҳол вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига қўнғироқ қилиб вазият юзасидан амалий ёрдам сўрайди.

Қутқарув отрядининг навбатчи сменаси қутқарувчилари чақирилган манзилга зудлик билан етиб бориб, беҳуш ётган Д.Султоновни махсус асбоб-анжомлар ёрдамида уйнинг иккинчи қаватидан тушириб, биринчи тиббий ёрдам ходимларига топширишди.

Ҳозирда фуқаро Д.Султоновнинг аҳволи яхшиланган.

Top