Жаҳон | 11:35 / 27.06.2017
11600
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея: Трампнинг сиёсати XXI асрдаги нацизм

Фото: AP

Шимолий Кореядагиларнинг маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Америка ҳаммасидан устун” сиёсий принципи “XXI асрдаги миллий-социализмдир”. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги ёзмоқда.

“Америка ҳаммасидан устун”лиги фашизм, нацизмнинг американча версиясидир”, - дея ёзади агентлик.

Унинг ёзишича, Трампнинг Яқин Шарқдаги сиёсати “фақатгина вайронагарчиликлар ва беқарорликка олиб келди”.

Шунингдек, агентликнинг маълум қилишича, Трамп “Лотин Америкасидаги вазиятни ҳам мураккаблаштирган”.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид