Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Тошшаҳартрансхизмат” тизимидаги автобус йўналишларида йўловчилар оқими ўрганилади
Жорий йилнинг 3 июлидан эътиборан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги автобус саройлари йўналишларида йўловчилар оқимини ўрганиш ишлари олиб борилади. Бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” сайтида маълум қилинди.
"Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари !
Йўловчилар ташишни ташкил қилиш самарадорлигини ошириш, автобус йўналишларини янада оптималлаштириш, ҳаракатланадиган таркибнинг рационал миқдорини аниқлаш мақсадида 2017 йилнинг 3 июлидан бошлаб “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги автобус саройлари йўналишларида йўловчилар оқимини ўрганиш олиб борилади.
Йўловчилар оқимини ўрганиш давомида фаол иштирок этишингизни, йўл кира ҳақини ўз вақтида тўлаб боришингизни ва бир марталик чипталарни чипта сотувчилардан талаб қилишингизни илтимос қиламиз.
Кўрсатилаётган йўловчи ташиш хизматлари сифати бўйича таклифларингиз ва эътирозларингизни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ сайтига юборишингизни ёки “1062” рақамли ишонч телефонига қўнғироқ орқали беришингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:59 / 16.05.2026
Метродан энг кўп пайшанба ва жума кунлари фойдаланилмоқда
17:13 / 29.04.2026
Тошкентда йўловчиларга қўпол муомала қилган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
11:43 / 22.01.2026