Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Авиакомпания ногирон эркакни самолётга эмаклаб чиқишга мажбурлади
Япониянинг Vanila Air иқтисод-синфдаги авиакомпанияси имконияти чекланган йўловчини самолёт бортига эмаклаб чиқишга мажбурлади, деб хабар бермоқда Киодо агентлиги.
Ногиронлик аравачасида ҳаракатланувчи эркак Япония жанубидаги Амами шаҳрига чипта харид қилган. Рўйхатга олиш жойида эса унга мустақил равишда ҳаракатлана олмайдиган кишиларга хизмат кўрсатиш бўйича шароит йўқ эканини билдиришган. Унга шундай дейишган: “ким юра олмаса, у самолёт бортига ҳам чиқа олмайди”.
Бироқ, дўсти эркакни қўлларида кўтариб олди ва самолётга ўтқазиб қўйди. Аммо қайтиш чоғида ходимлар у бортга мустақил равишда чиқа олмаслигини маълум қилишди ва буни ўзи бир амаллаб қилиши лозимлигини билдиришган. Натижада оёғи фалажланган эркак трапнинг 17 та зиначасидан эмаклаб чиқди.
Ҳодиса ОАВ томонидан кенг ёритилгач, авиакомпания ундан узр сўраб қўя қолди.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026