Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадалик ҳамшира беморларни ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди
Аввалроқ 50 ёшли канадалик собиқ ҳамшира Элизабет Веттлауфер парваришлаши керак бўлган кекса беморларни ўлдирганини тан олганди. Қотилликларнинг барчасида у инсулиндан фойдаланган. Ҳамширага ҳаммаси бўлиб Канаданинг Онтарио вилоятида содир этилган 14 та қотиллик ва қотилликка уриниш айблови қўйилганди. У шу қотилликлардан 8 тасини содир этганини тан олганди.
Бутун Канада ва кўпчилик америкаликлар кузатиб борган суд жараёнида "қотил ҳамшира" 4 та қотилликка уриниш ва оғир оқибатларга олиб келган 2 та ҳужумда айбдор деб топилди. Судья Элизабетни 25 йил ичида афв этилиш ҳуқуқисиз умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди.
Guardian нашрининг хабар беришича, аёл барча 14 та жиноятни ҳамшира бўлиб ишлаган Онтарио вилоятидаги учта қариялар тиббиёт марказида ҳамда қурбонлардан бири қариндошларининг уйида охирги 10 йил ичида – 2007-2016 йиллар давомида содир этган.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026