Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Олийжаноблик – улуғ фазилат” танлови ғолиблари аниқланди
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар самарадорлигини янада оширишда уларда олийжаноблик фазилатларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун ўқувчиларда олийжаноблик фазилатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисидаги кўникмаларни шакллантириш, ўқувчилар онгига чуқур сингдириш мақсадида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги 2-сонли академик лицей ўқувчи, ўқитувчи ва ота-оналар ўртасида “Олийжаноблик нима?”, “Что такое благородство?” мавзуларида иншолар танлови эълон қилинди. Танлов натижаларига кўра 1-ўрин соҳибига ноутбук, 2-ўрин соҳибига - планшет, 3-ўрин соҳибига уяли алоқа телефони ҳамда ғолиб ўқитувчи ва ота-оналарга китоблар совға қилиниши эълон қилинди.
Ўтказилган иншолар танловида жами 728 нафар ўқувчилар иштирок этишди ва уларнинг энг саралари танлаб олиниб, ғолиб ўқувчилар ўқув йили якунлари бўйича ўтказилган тантанали сафланишда тақдирланишди.

Танловда 1-ўринни эгаллаган 11-15 гуруҳ ўқувчиси Расулова Дилдорага ноутбук , 2-ўрин соҳиби 01-15 гуруҳ ўқувчиси Ниғматова Садоқатга планшет, 3-ўрин эгаллаган 11-16 гуруҳ ўқувчиси Утешева Дианага мобиль телефон танланали равишда топширилди.
Ўқувчилар ўртасида ўтказилган бундан маънавий-маърифий тадбирлар ўсиб келаётган ёшларимизни юксак маънавиятли инсон бўлиб етишишига, китобга бўлган меҳр-муҳаббатини янада ошишига катта йўл очади, деб ўйлаймиз.
Мавзуга оид
23:27 / 17.01.2026
АҚШдаги ўқитувчилар хавотирда: зумерлар ўқишни унута бошлади
09:39 / 31.12.2025
Нодавлат мактабларда ўқийдиганлар улуши 3 баравар оширилади
09:33 / 31.12.2025
Ҳар йили 600 нафар чет эллик “тил эгаси” бўлган мутахассис таълимга жалб этилади
10:44 / 27.12.2025