Жамият | 14:32 / 29.06.2017
8778
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 46та жиноят "иссиқ изидан" фош этилди

2017 йил 22-29 июнь кунлари Тошкент вилояти ҳудудида 50та жиноят содир этилган. Шундан 2та қасддан одам ўлдириш, 3та қасддан баданга оғир шикаст етказиш, 1та автотранспорт воситасини олиб қочиш, 9та ўғирлик, 3та фирибгарлик, 9та гиёҳвандлик, 5та иқтисодий ва 18та бошқа турдаги жиноятларни ташкил қилади.
Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Мамасолиев Жаҳонгир маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, содир этилган жиноятларнинг 46таси "иссиқ изидан" фош этилган. Фош этилмаган 4та ўғирлик жиноятлари бўйича айбдорларни қидириб топиш ва уларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш борасида барча тергов ва тезкор чоралар кўрилмоқда.

Ҳафта давомида қидирувда юрган  23 нафар шахслар ушланди. Илгари содир этилиб, очилмаган 6та жиноят фош этилди. Шундан, 1 та автотранспорт воситасини олиб қочиш, 5та ўғирлик жиноятларидир.

Мавзуга оид