Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тадбиркор манфаатига хизмат қилмоқда
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан 2017 йил 24 июнь куни тасдиқланган адлия органлари ва муассасаларида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ва уни амалга ошириш бўйича 2017 йил II ярим йилликка мўлжаллаган дастур ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг масъул ходимлари томонидан 2017 йил 29 июнь куни Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармасида тадбиркорлик субъектларини текшириш ваколатига эга бўлган масъул ходимлар иштирокида ўқув-амалий семинар ўтказилди.
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида ўтказилган навбатдаги тадбирда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг моҳияти, тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказиш тартиби, текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклини тўлдиришдаги муҳим жиҳатлар, назорат қилувчи идоралар томонидан текширишлар тартибини бузиш бўйича содир этилаётган қонунбузилиши ҳолатлари ҳақида тўхталиб, бу каби ҳолатларни содир этмаслик учун йиғилганларга зарур кўрсатмалар берилди.
Мавзуга оид
09:04 / 18.07.2025
Тошкент ва Фарғонада ички ишлар соҳасидаги пенсионерлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб қилинади
09:35 / 04.12.2024
Маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирлари ўтказилади
08:02 / 23.11.2023
Профилактика инспекторларини тайинлаш жараёни ўзгартирилмоқда
09:59 / 31.05.2023