Ўзбекистон | 09:59 / 31.05.2023
7612
1 дақиқада ўқилади

Профилактик ҳисобда турган шахслар доирасини қисқартириш режалаштириляпти

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Лойиҳа муҳокамаси 2023 йил 8 июнгача давом этади.

Лойиҳа ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги қонунчиликни унификация қилишга қаратилган. Жумладан, лойиҳа билан “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунлар ягона қонунга бирлаштирилмоқда.

Лойиҳага мувофиқ, профилактик ҳисобга қўйиладиган шахслар доираси қисқармоқда. Мазкур чорани айблилик масаласини ҳал этмасдан туриб жиноят иши тугатилганда, майда ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ва бошқа ҳолатларда қўлламаслик белгиланмоқда.

Мазкур қонун қабул қилинган тақдирда 368,6 минг нафардан зиёд шахсларга нисбатан (барча профилактик ҳисобда турганларнинг  57,6 фоизи) профилактик ҳисоб бекор қилинади.

Мавзуга оид