Жаҳон | 12:16 / 30.06.2017
10034
1 дақиқада ўқилади

ИШИД жангарилари ливанлик чегарачиларга ҳужум қилди

Фото: AP

ИШИД жангарилари Сурия билан чегара ҳудудидаги ливанлик ҳарбийларга ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатди.

Хабар қилинишича, ҳужум Ливан армияси аскарлари Арсал шаҳри яқинидаги суриялик қочқинлар лагерида рейд ўтказаётган вақтда рўй берган.

Ҳужум қилувчилар сони 5 нафар бўлган, уларнинг ҳужумидан 7 нафар ҳарбий жабрланган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид