Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИШИД жангарилари Ливан ва Сурия чегарасида «Ҳизбуллоҳ»га таслим бўлмоқда
ИШИД жангарилари гуруҳлари Сурия ва Ливан чегарасида жойлашган Замраний чегара ўтказиш пунктида таслим бўлмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.
«ИШИД жангарилари Замраний туманидаги Каламун чегара ўтказиш пунктида «Ҳизбуллоҳ» жангариларига таслим бўлмоқда», — деган манба.
Унинг қайд этишича, жангариларнинг аксар қисми «Ҳизбуллоҳ» томонига ўтган, қолган қисми ҳам қуролларни топширишга тайёрланмоқда.
«Хизбуллоҳ» ИШИДга қарши курашда Сурия ҳукумати томонида туриши ҳақида расман маълум қилган.
Бундан аввалроқ Ливан армияси Сурия чегарасида ИШИДга қарши операция бошлаши ҳақида хабар берилди. Армиянинг нишонлари ИШИДнинг Рас-Баалбек шаҳри яқинидаги позициялари ҳисобланади.
Операция доирасида ракеталар, артиллерия ва вертолётлардан фойдаланилади.
Мавзуга оид
16:47 / 02.06.2026
«Сенинг томинг кетган» – Трамп Ливанга ҳужум туфайли Нетаняҳуни қаттиқ койиди
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026