Спорт | 09:47 / 30.06.2017
30511
1 дақиқада ўқилади

Месси тўйига «Реал»нинг собиқ юлдузини таклиф қилди

Бугун, 30 июнь куни Лионель Месси Аргентинада Антонелла Роккуццо билан турмуш қуради. Йилнинг энг шов-шувли тўйи бўлиши кутилаётган бу маросимга юзлаб меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда.  Никоҳ оқшоми Росариодаги шаҳар маркази мажмуасида бўлиб ўтади. 

Жуфтлик 5 ёшидан бери бир-бирини танийди. Антонелла ва Мессининг Тьяго ва Матео исмли фарзандлари бор. 

Тўйга таклиф қилинганлар орасида Мессининг ҳозирги ва собиқ жамоадошлари - Неймар, Луис Суарес, Фабрегас, Дани Алвес каби таниқли футбол юлдузлари ҳам мавжуд. Маросим меҳмонлари орасида «Реал»нинг собиқ юлдузи, аргентиналик футболчи Анхель Ди Марияни ҳам учратиш мумкин.

Бундан аввалги хабарларда у «Барселона»нинг собиқ мураббийи Луис Энрике, жамоа раҳбари Бартомеу ҳамда Аргентина терма жамоасининг собиқ юлдузи ва мураббийи Диего Армандо Марадонани никоҳ маросимига айтмагани айтилганди.

Феруза Авазова
Тайёрлаган Феруза Авазова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид