Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон ИИВ раҳбарлари 19 йилдан кейин илк бор учрашдилар
Ўзбекистон ва Тожикистон ички ишлар вазирлари – генерал-майор Абдусалом Азизов ва милиция генерал-лейтенанти Рамазон Раҳимзода МДҲ мамлакатлари Ички ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши доирасида учрашдилар. Бу ҳақда Kommersant.uz Тожикистон ИИВ матбуот хизматига асосан хабар берди.
Учрашув давомида томонлар трансмиллий уюшган жиноятчиликка, терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Охирги марта Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси раҳбари Тожикистонга 19 йил олдин келганди: ўша пайтдаги ички ишлар вазири Зокиржон Алматов Душанбега ташриф буюрганди, деб ёдга олади Asia-Plus.
Душанбеда МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Вазирлар жиноятчиликка қарши кураш бўйича давлатлараро дастурларнинг амалга ошишини, 2019–2023 йилларда жиноятга қарши курашга оид давлатлараро қўшма дастурлар лойиҳасини, шунингдек, оммавий тадбирлар вақтида жамоат тартибини ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан МДҲ Ички ишлар вазирлари кенгаши аввалда қабул қилган қарорлар ижросини муҳокама қилдилар.
Мавзуга оид
20:37 / 23.12.2025
Ўзбекистонликлар 11 ойда кибержиноятлардан 1 трлн 890 млрд сўм зарар кўрди
19:13 / 23.12.2025
“2025 йилда хизмат вазифасини бажариш чоғида 6 нафар ходим вафот этди, 131 нафари жароҳатланди” – ИИВ
18:38 / 23.12.2025
XCM молиявий пирамидаси ишида 5 ходим интизомий жазоланган, бири ишдан бўшатилган – ИИВ
13:51 / 11.12.2025