11:11 / 01.07.2017
11622

Ёшлар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионати бошланди

Таиландда ёшлар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олди. Мусобақада Ўзбекистон шарафини ўн нафар спортчи ҳимоя қилади.

Ёшлар терма жамоаси таркибидан Самандар Холмуродов, Абдумалик Халаков, Зоиржон Жуманазаров, Саиджамшид Жаъфаров, Билолбек Мирзараҳимов, Фаррух Илҳомов, Ражаббой Отаназаров, Темур Эргашев, Лазизбек Муллажонов каби боксчилар ўрин олган.

Бугун дастлабки жанглар ўтказилади. 49 килограммгача вазн тоифасида Самандар Холмуродов ироқлик Муҳаммад Зуҳайрий билан куч синашади. 52 килограмм вазн тоифасида Абдумалик Халаков таиландлик Хитванна Нивакка қарши рингга чиқади. Вазни 75 килограмм бўлган боксчилар баҳсида Ражаббой Отаназаров илк жангини Хитой Тайпейидан келган Чиа Йен Хсиехга қарши ўтказади.

Top