Жамият | 13:07 / 01.07.2017
7536
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида автоулов ўғриси ушланди

Ангрен шаҳрида яшовчи, Ангрен кон бошқармасида ишловчи 1970 йилда туғилган Самад Калдибековга (исмлари ўзгартирилган)  тегишли «Тико» русумли давлат рақам белгиси 10 C 203 KА бўлган автоуловини Ангрен шаҳри Мустақиллик кўчаси 80-уйда жойлашган дорихонанинг олдида калит ўт олдиргичда ва эшик қулфланмай қолганлигидан фойдаланиб, номаълум шахс томонидан номаълум томонга олиб қочиб кетади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матубот хизмати хабар берган.

Тезкор қидирув ишлари натижасида Самад Калдибековга тегишли «Тико» русумли автоулови Тошкент вилоят ИИБ Йўл патруль хизмати батальони ходимлари томонидан тезкор тадбирлар натижасида тўхтатилиб, ушбу жиноятни Олмалиқ шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1995 йилда туғилган Бунёд Баратов содир этганлиги аниқланиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.

Мавзуга оид