Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WP: АҚШда йил бошидан 492 киши полициячилар қурбонига айланган
Фото: © REUTERS/Stephen Lam
Washington Post нашри томондан тузилган статистикага кўра, АҚШда 2017 йил бошидан бери полициячилар томондан 492 киши отиб ташланган. 2016 йилда полициячилар қўлидан ҳалок бўлганлар сони бироз кўпроқ бўлган.
Нашрнинг таъкидлашича, қонунбузарлар ёки гумонланувчиларнинг ўлими билан тугаган полициянинг чақиртирилишлари статистикаси 2014 йилда қуролсиз афроамерикалик Майкл Браун ўлимидан кейин олиб борила бошланган. Браун полициячилар томондан ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган ва бу воқеа жамият томонидан катта норозиликларга сабаб бўлган.
WP маълумотларига кўра, 2015 ва 2016 йилларда полициячилар қўлидан ҳалок бўлганлар сони 2014 йилга нисбатан 2 баробарга ошган.
"Бу рақамлар полициячилар иштирокидаги бундай ҳодисалар вақт ўтиши билан ўзгаришсиз қолаётганини кўрсатмоқда. Баъзи жойларда бу сон ўсмоқда, баъзи жойларда эса камаймоқда, бироқ ўртача рақамлар бир хил қолмоқда. 21-асрдаги жамиятимиз мана қандай кўринишда", деб айтган Жанубий Каролина университетидан криминалшунос.
Мавзуга оид
23:12 / 11.05.2026
Трамп Эрон таклифларини «ахлат уюми» деб атади
22:10 / 11.05.2026
АҚШ Куба қирғоқларида разведка фаолиятини кучайтирди
18:21 / 11.05.2026
Трампнинг миллион долларлик «олтин визаси» бадавлат хорижликлар орасида қизиқиш уйғотмади
16:39 / 11.05.2026