Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Раққада ИШИД жангарилари мудофааси ёриб ўтилди
«Сурия демократик кучлари» (SDF) АҚШ бошчилигидаги коалиция кўмагида Раққанинг эски шаҳар қисмида жангарилар мудофаасини ёриб ўтди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги коалициядаги манбага асосланган ҳолда хабар бермоқда.
Агентлик хабарига кўра, коалиция самолётлари Рафиқ деворининг икки қисмида зарба берган ва бу қуруқликдаги кучлар жангарилар мудофаасини ёриб ўтишига имкон берган.
Раққа шаҳри 2013 йилдан буён ИШИД назоратида бўлиб, бу жангариларнинг Суриядаги пойтахти ҳисобланади. Раққани қайтариб олиш учун иттифоқчи кучлар Рейтер бир неча ойдан бери қамални давом эттирмоқда.
Ўтган ҳафталарда ИШИДнинг Ироқдаги маркази Мўсул озод этилганди.
Мавзуга оид
21:45 / 16.10.2019
Асад армияси ИШИДнинг Суриядаги «пойтахти» бўлган Раққага 5 йил ичида илк бор кирди
11:20 / 18.11.2017
ИШИД Раққа марказидаги ҳар бир бинони миналарга «тўлдириб» кетган
23:24 / 20.10.2017
Раққа ҳалоскорлари: Биз бу ғалабани бутун инсониятга бағишлаймиз
10:38 / 18.10.2017