Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИШИД Раққа марказидаги ҳар бир бинони миналарга «тўлдириб» кетган
АҚШ президентининг бошқа давлатлар билан ИШИД террорчилик ташкилоти билан курашда ўзаро ҳаракатлар масалалари бўйича махсус вакили Бретт Макгуркнинг маълум қилишича, жангарилар Раққа марказидаги ҳар бир бинога миналар ташлаб кетишган. Бу террорчиларнинг кетишидан аввал юз берган.
АҚШ президенти махсус вакили бу ҳақда Twitter’даги ўз саҳифасида ёзган.

«ИШИД террорчилари шаҳар марказидаги деярли ҳар бир бинода портловчи қурилмаларни ташлаб кетишди. Бу аҳолининг нормал ҳаётга қайтишига халақит бериш мақсадида қилинган», - дейилади унинг хабарида. Шунингдек, Макгурк шаҳар шифохонаси тасвирланган фотосуратни ҳам тақдим этган. Унда, Трамп махсус вакилининг сўзларига кўра, бироз вақт муқаддам суриялик сапёр ҳалок бўлган.
Макгуркнинг таъкидлашича, шаҳарда инсонлар аввалги ҳаётга қайтишлари учун ҳали кўп иш қилиш керак бўлади.
Мавзуга оид
11:39 / 01.12.2025
АҚШ ва Сурия қўшма операцияси: ИШИД қурол омборларига зарбалар берилди
11:49 / 14.11.2025
Малида жангарилар тиктокчи қизни қатл этди. Мамлакат пойтахти хавф остида
10:00 / 10.10.2025
Германия суди ИШИД жангарисини Тожикистонга депортация қилишга рухсат берди
22:51 / 26.08.2025