Спорт | 10:32 / 05.07.2017
7617
1 дақиқада ўқилади

«Кристал Пэлас» стадиондаги паразитларга қарши саримсоқпиёз ёрдамида курашади

«Кристал Пэлас» расмий сайтида маълум қилдики, клубнинг уй стадионидаги газонга зарар етказиши мумкин бўлган паразитларга қарши саримсоқпиёз ёрдамида курашилади.

Қайд этилишича, «Селхерст Парк» стадиони газони паразитлардан жабр чекмоқда, қуртлар ўсимликлар илдизини емирмоқда. Уларни бартараф этиш учун клуб агрономлари саримсоқпиёз янчилишидан олинган моддани суюлтириб қўллашга қарор қилган.  Клуб ходимлари 3 ҳафта давомида стадион газонига шу моддани сепишади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид