Жаҳон | 10:48 / 07.07.2017
7013
1 дақиқада ўқилади

Мексика қамоқхонасидаги тартибсизликда 28 киши ҳалок бўлди

Мексиканинг Акапулько шаҳрида жойлашган қамоқхонада юз берган тартибсизлик оқибатида 28 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат вакилларига асосланиб, “Рейтер” агентлиги хабар бермоқда. 

Аввалроқ қурбонлар сони беш нафар эканлиги ҳақида маълум қилинган эди.

Қамоқхонадаги оммавий муштлашув сабабларига аниқлик киритилмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид