Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнободда 202 млн. сўмлик ягона солиқни тўламаган тадбиркор фош этилди
Зангиота туманида туғилган Бобир Ҳотамов (исм-фамилияси ўзгартирилган) бир неча йил аввал пойтахтда тадбиркорлик фаолиятини бошлайди. Тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, масъулияти чекланган жамият ташкил қилади. Турли маҳсулотлар олди-сотдиси билан шуғулланган МЧЖнинг ҳисоб рақамида тез орада миллионлар айланади. Маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар билан шартномалар имзоланади. Хуллас, фаолияти кенгайиб, давлат томонидан берилган имконият туфайли ишлари юришиб кетади, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Орадан маълум вақт ўтгач эса, Б.Ҳотамовнинг нияти бузилади ва маҳсулотлар савдосидан тушаётган нақд пулларни тегишли тартибда банк муассасасидаги ҳисоб рақамига топширмасликни одатга айлантиради. Тўққиз ойлик молиявий хўжалик фаолияти давомида 102 млн. 100 минг сўмлик товар-моддий бойликларни нақд пулга сотиб, уларни на назорат-касса машинасидан ўтказади ва на банкка топширади.
Мазкур ҳолат бўйича 2016 йилда МЧЖда ҳужжатли текшириш ўтказилганида, Б.Ҳотамовнинг яна бир неча қилмиши ошкор бўлди. Маълум бўлишича, у фаолияти давомида солиққа тортилиши керак бўлган базани ДСИга берган ҳисоботларида қасддан камайтириб кўрсатиши натижасида 202 млн. 542 минг сўмлик ягона солиқни тўламаган экан. Шунингдек, белгиланган тартибда автотранспорт воситаларида йўловчиларни ва юкларни ташиш ҳуқуқи учун лицензия олмасдан, 950 млн. 506 минг сўмлик транспорт хизмати кўрсатганлиги ҳам маълум бўлди.
Бундан ташқари, бу кимса жамиятнинг фаолияти давомида содир этилган жиноятларини яшириш мақсадида МЧЖга тегишли, ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган бухгалтерия ҳужжатларини қасддан нобуд қилган экан.
Оқибатда Б.Ҳотамов суднинг қора курсисига ўтиришга мажбур бўлди. Суд унинг қилмишига яраша жазо тайинлаб, ҳукм чиқарди.
Мавзуга оид
11:21 / 20.04.2026
Парвариш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлар 2030 йилгача солиқдан озод этилади
12:15 / 10.04.2026
Хоразмда 7 минг сўмдан палов сотган тадбиркор жаримага тортилди
11:47 / 09.04.2026
“Обналчи” корхонанинг солиқ мажбурияти ҳалол тадбиркор гарданига юкланяпти” – тадбиркорлар Солиқ қўмитасидан норози
20:57 / 03.04.2026