Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Си Цзиньпиннинг лавозими нотўғри айтилгани туфайли АҚШдан ғазабда
Хитой АҚШга тақдимнома юборди, бу Оқ уй ХХР ва АҚШ етакчиларининг G20 саммити давомидаги музокаралари якунида берилган баёнотда Си Цзиньпинни «Хитой республикаси раҳбари» деб атагани туфайли рўй берди, дея маълум қилган ХХР ТИВ расмий вакили Гэн Шуан.
«Менга маълум бўлишича, Хитой шу сабабдан Америка томонига тақдимнома юборди, улар бу техник хатолик учун узр сўрашди ва керакли тузатишларни киритишди», - дея дипломатнинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби офиси АҚШ ва ХХР раҳбарларининг G20 доирасидаги қўшма учрашувига бағишланган изоҳида Си Цзиньпинни «Хитой Республикаси президенти» деб атагани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу қисман тан олинган Тайвань Республикасининг расмий номи ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:10
АҚШнинг Эронга янги ҳужумлари минтақада кескинликни янада оширди
22:32 / 07.07.2026
АҚШ 100 йил ичида биринчи марта думалоқ бўлмаган танга чиқаради
11:41 / 07.07.2026
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
17:53 / 06.07.2026