Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик туристлар дам олиш учун бошқаларга нисбатан кўпроқ пул сарфлашмоқда
2016 йилда Хитойдан хорижга чиққан туристлар бошқа давлатдан келганларга нисбатан ҳордиқ чиқариши учун кўпроқ пул сарфлашган, дейилади йирик сайёҳлик компанияси — C-trip томонидан ўтказилган тадқиқот хулосаларида.
Ўтган йили хитойлик туристлар ўзларининг дам олишлари учун 261 миллиард доллар сарфлашган. Бу эса жаҳон миқёсидаги туристлар умумий харажатларининг 21 фоизини ташкил этади, дея хабар бермоқда Anadolu агентлиги.
Хорижий давлатларга сайёҳлик ташрифи билан борган хитойлик туристларнинг сони сўнгги 12 йил давомида йилига 10 фоиздан ўсиб борган.
Илгарироқ кўплаб мамлакатлар, жумладан, АҚШ, Канада ва Сингапур Хитой фуқаролари учун ўн йиллик визалар жорий этишган эди.
Мавзуга оид
10:51 / 20.03.2026
Энг бахтли мамлакатлар маълум қилинди
02:09 / 09.03.2026
Тадқиқот: ўсмирлар тобора камроқ ухламоқда
07:23 / 07.02.2026
Рейтинг: тадқиқот ва ишланмаларга энг кўп пул сарфлайдиган давлатлар
22:17 / 23.01.2026