19:10 / 11.07.2017
23871

Фарғонада ўғил отаси ёнига келган шахсни сабабсиз ўлдирди

Фарғона тумани ИИБ навбатчилик қисмига 2017 йил 9 июль куни соат 15-30ларда келиб тушган хабарга кўра, Фарғона туманида яшовчи Нодирбек (исми ўзгартирилган) дала майдонида отаси ёнига келган таниши М.Бўтабоевга ҳеч бир сабабсиз “Ҳамзани ўлдир”, деган сўзларни ишлатиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан бир маротаба олди кўкрак соҳасига ва бир маротаба орқа бел умуртқа соҳасига уриб тан жароҳати еткизган. М.Бўтабоев олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона тумани ИИБ Кун.uz’га хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.Ҳотамовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Марғилон шаҳар ИИБ ходимларининг қидирув тадбири давомида Тергов бўлими  томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми, 180-модда 1-қисми , 184-моддаси 3-қисми, 228-моддаси 2-қисмида кўрсатилган оғир жиноятлар билан айбланиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда қидирув эълон қилинган Марғилон шаҳрида яшовчи М.Ҳолматов ушланган.

Top