Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: Ўзим яшаган жойда ҳам ҳар куни газ, свет бўлмайди
Президент Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ишлари билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 7-8 июль кунлари Наманган вилоятида бўлди.
Президент вилоят фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилиш чоғида қишлоқлардаги газ ва электр энергияси масаласи ҳақида ҳам гапирган.
“Ўзбекистон шароитида биринчи маротаба Попда брикет ишлаб чиқараётган заводни очдик. Бу нимадан далолат? Бу авваламбор кўмирдан анча арзон, газдан тўрт-беш баробар арзон. Стандартларга тўғри келадиган брикет заводни очдик. Мана шуни 3 кг, 5 кг, 10 кг, 20 кг қилиб тарқатиб, олдига печкасини ҳар хилини берамиз, гўёки кичкина масала, лекин одамларни қийнаётган масала. Ёш боласи, набираси бўлган одамларга қишда иссиқ бўлмаса, булбул овози ёқмайди, дегани шу-да.
Мен ҳам қишлоқда яшаганман. Ўзим яшаган жойда ҳам ҳар куни газ, свет бўлмайди. Менга ҳам қариндошларим айтади: Қани, каттакон, ўтириб кўринг сиз ҳам бир икки-уч соат газсиз, светсиз, дейди. Чидайман. Нега десангиз – бу ҳаёт. Ҳақиқий ҳаёт бу – қишлоқ. Оёғимиз ердан узилмай, қишлоқни ҳаётини кўпроқ билсак, хатолар кам бўлади. Қабул қилаётган қарорларимиз адолатли бўлади”, - деди Мирзиёев.
Мавзуга оид
08:27 / 25.12.2025
Наманганда кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш учун 40 минг талаб қилган шахслар ушланди
08:22 / 05.12.2025
Фарғона ва Наманганда ер учун пора олган ҳоким ёрдамчилари ушланди
14:29 / 02.12.2025
Япония Наманганда робот-ассистент хирургиясини жорий этади
20:22 / 30.11.2025