Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободда томорқасида наша экиб, етиштираётган фуқаро ушланди
2017 йилнинг 8 июль куни тахминан соат 13:00 ларда ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2017” тадбири давомида Юнусобод тумани ҳудудида Қаҳрамон Акмалов уйининг томорқасида қонунга хилоф равишда 1 туп «наша» гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
23:36 / 29.04.2026
АҚШда «опиум эпидемияси»га сабаб бўлган фармацевтика компанияси ёпилади
11:30 / 23.04.2026
Афғонистон гиёҳванд моддалардан тозаланади – вазир ўринбосари жаҳон ҳамжамиятини ҳамкорликка чақирди
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
08:25 / 18.03.2026