Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқда микроавтобус БТР билан тўқнашиб кетди, ҳалок бўлганлар бор
11 июль куни эрталаб Чирчиқда Чирчиқ-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Ssang YONG Istana микроавтобуси зирҳли транспортёр (БТР) билан тўқнашиб кетди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ЙТҲ оқибатида микроавтобус йўловчилари – икки бола ҳалок бўлган.
Хабарда айтилишича, ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ишлари олиб борилмоқда.
«Кун.uz» нинг вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардаги манбасининг сўзларига кўра, микроавтобус ҳайдовчисининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмагани шундай аянчли фожиага сабаб бўлган. Микроавтобус автокарвон сифатида ҳаракатланаётган ҳарбий машиналар оралиғига кирмоқчи бўлган. Қоида бўйича ҳайдовчи автокарвонни ўтказиб юбориб, ҳаракатланишни давом эттириши керак эди.
Бир томондан микроавтобус ҳайдовчисининг қўпол хатоси ва иккинчи томондан БТР (зирҳли ҳарбий машина)ни бошқараётган ҳарбийнинг ҳам ён томондан ҳаракатга қўшилаётган транспорт воситасини кўрмагани сабабли тўқнашув юз берган.
Мавзуга оид
13:02 / 02.06.2026
Президент маиший ва автомобил кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонада бўлди
13:00 / 02.06.2026
Чирчиқда замонавий полимер материаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
12:58 / 02.06.2026
Президент замонавий қадоқлаш материаллари ишлаб чиқариш корхонасини кўздан кечирди
17:54 / 29.05.2026