Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ичкиликнинг аянчли оқибати – ука акасининг қотилига айланди
2017 йилнинг 7 июль куни Мирзо Улуғбек туманида Фоменко Евгений ўз хонадонида маст ҳолатда акаси Фоменко Валерий билан жанжаллашиб қолган. Евгений ғазаблангани ортидан ошхона пичоғи билан акасининг кўкрак қафаси ва танасининг бошқа жойларига уриб тан жароҳати етказган. Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида Дониёр Тошхўжаевнинг маълум қилишича, жабрланувчи олган жароҳатларидан касалхонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан оғир тан жароҳати етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни вақтда Фоменко Евгенийга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:35 / 10.01.2026
Молхонага кўмилган сейф, тундаги ёнғин ва уч қурбон – Данғарадаги мудҳиш қотиллик
19:07 / 22.12.2025
«Бу мени даҳшатга солди». Путин Имомали Раҳмонга ҳамдардлик билдирди
20:05 / 18.12.2025
«Айримлар мигрантлар мавзусини кўпиртириб юборишди». Россиядаги фаоллар Одинцоводаги фожиа айбдорлари ҳақида
14:40 / 18.12.2025