Жаҳон | 12:52 / 13.07.2017
4527
1 дақиқада ўқилади

Покистонда номаълум шахслар полициячиларни отиб ташлади

Фото: Flickr

Покистон ғарбида номаълум шахслар полиция патрулини ўққа тутди, натижада ҳуқуқ-тартибот идорасининг камида тўрт нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда DAWN нашри полицияга асосан хабар тарқатди.

Нашр маълумотига кўра, ҳодиса Балужистон вилоятининг Кветта шаҳрида бугун эрталаб юз берган. Воқеа жойига полиция ходимлари етиб келди. Маҳаллий ҳукумат рўй берган фожиа тафсилотларини ўрганмоқда.

Ҳозирча минтақада ҳаракатланувчи ҳеч бир гуруҳ ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид