Жаҳон | 08:28 / 14.07.2017
23434
1 дақиқада ўқилади

Қодиров: Немцов иши бўйича суднинг ҳукми ғалати

Фото: rbc

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилиши иши бўйича суд ҳукмини “ғалати” деб ҳисоблайди. Бу ҳақда республика ҳукумати матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Москва округ ҳарбий судининг Борис Немцовнинг ўлдирилиши иши бўйича ҳукми ғалати, улар айбни аниқ тасдиқловчи далиллар йўқ бўлишига қарамай, 20 йиллик қаттиқ режимга маҳкум этишди”, - дея Қодировнинг сўзларини келтиради матбуот хизмати.

Шу билан бирга, Чеченистон раҳбари қайд этишича, айблов томонининг айбланувчилардан бирига умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаш бўйича илтимосини “умуман тушунмаган”, сабаби унга бундай жиноий ишларда умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси берилгани билан боғлиқ ҳолатлар маълум эмас экан.

Аввалроқ Борис Немцовнинг ўлдирилишида айбланаётган Заур Дадаев 20 йилга озодликдан маҳрум этилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид