Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Расман. "Сити" Уокер трансферини эълон қилди
"Тоттенҳэм" ҳимоячиси Кайл Уокер фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттиради. Бугун шаҳарликлар 27 ёшли футболчини трансферини расман эълон қилди.
Уолкер "Сити" билан 5 йиллик шартнома имзолади. Ҳимоячи 2-рақам остида майдонга тушади.
"Манчестер Сити" билан шартнома имзолаганимдан жуда хурсандман. Янги жамоада фаолиятимни бошлашни интиқ кутмоқдаман. Клуб бош мураббийи Хосеп Гвардиола дунёдаги энг ҳурматга лойиқ мураббийлардан ҳисобланади. У менинг янги босқичга чиқишмда ёрдам беришини ҳис қилмоқдаман", – деди Уолкер.
Аввалроқ трансфер нархи 50 млн фунт стерлингни ташкил қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
2016/17 йилги мавсумда Уолкер АПЛда 33та ўйинда майдонга тушиб, 5та голга муаллифлик қилган.
Мавзуга оид
14:08 / 13.04.2026
«Сити» «Челси»ни йирик ҳисобда енгди
18:39 / 04.04.2026
Абдуқодир Ҳусанов навбатдаги кубокка бир қадам яқинлашди
22:18 / 01.04.2026
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да учинчи марта ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
23:27 / 22.03.2026