«Челси» – «Манчестер Сити» 0:3
Голлар: О`Райли, 51 (0:1). Гейи, 57 (0:2). Доку, 68 (0:3)
«Челси»: Санчес, Хато, Фофана, Кукуреля, Гюсто (Ачимпонг, 88), Сантос (Лавиа, 67), Кайседо (Эссугу, 82), Палмер, Педру Нету, Эстевао (Гарначо, 67), Жоао Педро (Делап, 81)
«Манчестер Сити»: Доннарумма, Гейи, Ҳусанов, О`Райли (Аит Нури, 64), Матеус Нунес, Родри, Бернарду Силва (Ковачич, 81), Шерки (Савио, 76), Доку (Фоден, 76), Семенё, Ҳоланд
Огоҳлантиришлар: Эстевао, 12. Кукуреля, 54. Эссугу, 90 – Семенё, 38
«Агар бугун „Стемфорд Бриж“да ғалаба қозона олмасак, „Арсенал“ билан ўйин олдидан матбуот анжумани ўтказмаса ҳам бўлади, чунки ҳаммаси тугайди. Буни ҳамма билади. Сен буни биласан, мен буни биламан, ўйинчилар буни билишади, буни Англияда ҳамма билади. Биз қолган барча ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак. Ҳеч қандай дуранг қониқтирмайди, йўқ, буни унутинг. Бундай „Арсенал“га қарши тўққиз очко кўп. Аммо „Челси“ни, кейин эса „Арсенал“ни енгсак, ҳеч бўлмаса иллюза билан яшасак бўлади. Буни синаб кўриш истаги бор», – деди Гвардиола «Челси»га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида.
Турнир жадвалида бу жамоалар ўзаро рақобатчи эмас, аммо ўзаро баҳсдаги ғалаба мавсум охиридаги пойгага таъсир қилиши аниқ эди.
«Манчестер Сити» учун бу «Арсенал»га яқинлашиб олиш учун имкон эди – «шаҳарликлар» бир ҳафтадан кейин турнир жадвали пешқадамига қарши ўйин ўтказади. «Канонирлар» эса бу турда кутилмаганда уйда «Борнмут»га ютқазиб қўйди ва чемпионлик пойгасида интригани жонлантирди.
Турнир жадвалида жамоаларнинг ўйини кейинги тур натижасидан кейин ҳам ўзгармайди, аммо Пеп тўғри айтганди – бу турдаги мағлубият амалда чемпионлик пойгаси тугаганини англатарди. Қолаверса, «Сити» март ойида Англия лигаси кубоги финалида «Арсенал» устидан ғалаба қозонган, кейинроқ Англия кубоги чоракфиналида «Ливерпул»ни йирик ҳисобда тор-мор этганди. Аммо жамоада АПЛнинг охирги турларида кўп дуранг ўйнаб юборганди ва вазиятини қийинлаштириб қўйганди.
«Челси»нинг ҳам ўз дардлари бор. Улардан энг асосийси – кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиш. Бунинг учун эса камида «Ливерпул»ни қувиб ўтиш талаб этилади. Лекин Росениор Мадрид яшаш учун ажойиб шаҳар эканини айтиб интервю берган Энцо Фернандесни икки ўйинга четлатганди. Қолаверса, лондонликларнинг «Манчестер Сити»га қарши ўйинлардаги статистикаси ҳам ачинарли эди: кўклар ушбу жамоага қарши ўйинларда охирги бор беш йил муқаддам, 2021 йил майида ЕЧЛ финалида ғалаба қозонганди.
Ўйиннинг стартида шундай таассурот ҳосил бўлдики, ҳар икки жамоа ҳам майдонда ғалабага интилишдан кўра ютқазмасликка эътибор қаратди. Тўп рақибдан олиб қўйилган ҳолатларда футболчилар олдинга боришга шошилишмади ва хавфсиз ўйнашга қарор қилишди. Табиийки, бундай форматда хавфли вазиятлар ҳам яратилмади.











