Жамият | 13:24 / 15.07.2017
29168
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг Яккасарой туманида йўқолиб қолган 7 ёшли бола Учтепадан топилди

Жорий йилнинг 7 июль куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида йўқолиб қолган етти ёшли Муроджон топилди. Бу ҳақда Кун.uz’га боланинг отаси Қобилжон Абдураҳимов хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Саидов 7 июль куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида йўқолиб қолганди. Хабар қилинишича, у 13 июль куни Учтепа тумани "Изза" маҳалласи ҳудудидан топилган.

Уни ўз онаси топган. Отанинг айтишича, боланинг топилган пайтда кийим-бошлари янги бўлган. Унга кимдир қараган бўлиши мумкин.        

Айни дамда Яккасарой ИИБ ходимлари гувоҳларни сўроқ қилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид