Ўзбекистон | 12:00
1051
2 дақиқада ўқилади

Қарсаклар билан якунланган суд: Яккасаройдаги яшил ҳудуд ва футбол майдончаси сақлаб қолинди

Яккасаройдаги яшил ҳудуд бўйича аҳоли судда ғалаба қилди. Олий суд Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг қурилишга рухсат берилган хулосасини бекор қилди.

Фото: Олий суд

Суд Тошкентнинг Яккасарой туманида 3,5 йилдан бери давом этаётган баҳсли ҳудуд бўйича аҳоли фойдасига қарор чиқарди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туманнинг Юнус Ражабий маҳалласидаги яшил ҳудуд билан боғлиқ иш Олий суд тафтиш инстанциясида кўриб чиқилган. Суд қарори билан Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг 2023 йил 30 апрелдаги Д.Ю.га ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер майдонига савдо ва маиший комплекс, офис ва автотураргоҳ қуриш мумкинлиги ҳақидаги хулосаси ҳақиқий эмас деб топилган.

Шу тариқа Тошкент шаҳар маъмурий суди тафтиш инстанциясининг 2024 йил 6 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Олий суд тафтиш инстанциясининг қарори фуқаролар томонидан қарсаклар билан олқишланган.

Kun.uz аввалроқ ушбу яшил ҳудуд ва болалар футбол майдончаси қурилиш хавфи остида қолаётгани ҳақида суриштирув эълон қилганди. Шундан сўнг Олий суд судялари мазкур ҳудудда бўлиб, аҳолининг важларини ва ишда аниқланган ҳолатларни жойида текширган эди.  

Гулмира Тошниёзова
Муаллиф Гулмира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид