Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Анқарада исён вақтида қурбон бўлганлар учун ўрнатилган ёдгорлик очилди
Туркияда 2016 йил 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси юз берган давлат тўнтаришига бир йил тўлган кун биродарлик ва бирлик куни сифатида кенг миқёсда нишонланмоқда. 2017 йил 15 июлда Истанбулда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон давлат тўнтаришига уриниш вақтида эгаллаб олинган кўприк яқинида чиқиш қилди ва 15 июль воқеалари қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорликни очиб берди.
«Жафокашлар мемориали» номидаги ушбу ёдгорлик президент саройи рўпарасида ўрнатилган.
«Биз уларни ерга қўйган бўлсак-да, улар бизнинг қалбимизда яшайди»,— деган Эрдўған ёдгорлик очилиши маросимида.
Туркияда 2016 йилнинг 15 июли оқшомида ҳарбийлар давлат тўнтариши амалга оширмоқчи бўлишганди. Исён вақтида тўқнашувлар вақтида камида 265 киши ҳалок бўлган, 1500 киши жароҳатланган.
Исён халқ президентни қўллаб кўчаларга чиқиши эвазига бостирилганди. Исённинг асосий ташкилотчиси - мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен экани айтилган.
Исёндан кейин 6 минг киши — зобитлар, журналистлар ва судьялар қамоққа ташланган, ҳукумат мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этган.
Мавзуга оид
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
12:30 / 06.03.2026
НАТО Эрон хавфи ортидан ракетага қарши мудофаани кучайтиради
08:51 / 30.01.2026
Анқарада “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилди, Истанбулда ўзбек мактаби қурилишига старт берилди
13:51 / 31.10.2025