Жамият | 14:37 / 17.07.2017
7836
1 дақиқада ўқилади

Яшнободда уйида наша экиб, етиштираётган шахс ушланди

2017 йилнинг 13 июль куни тахминан соат 17:30ларда ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2017” тадбири давомида Яшнобод тумани ҳудудида Вячеслав Дербенов уйида қонунга хилоф равишда 2 туп "наша" гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги аниқланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (таъқиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Мавзуга оид