22:00 / 17.07.2017
53077

Фото: Судланувчи суд залида озод этилди

Фото: Халқ билан мулоқот саҳифаси

Ўғриликда айбланган шахс, иш қайта кўриб чиқилгач, суд залидаёқ озод этилган. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғининг «Халқ билан мулоқот /Диалог с народом» саҳифасида маълум қилинган.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатда кўрсатилган маълумот суд томонидан ўрганилиб, 2017 йил 14 июль куни ўғриликда айбланаётган А.Умурзаковга оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Суд унинг ҳаракатларида тегишли оғирлаштирувчи ҳолат (жиноятни уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этиш) мавжуд эмаслиги ҳақида хулосага келди ва жиноятни қайта квалификация қилди.

Шунга кўра, суд А.Умурзаковга нисбатан амнистия актини қўллади ҳамда уни суд залидан озод қилган ҳолда жамиятга ва оиласи бағрига қайтарди», дейилган хабарда.

Мавзуга оид
Top