Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кличко Жошуадан қасос олиш учун Лас-Вегасга боради
Энг оғир вазн тоифаларидаги боксчилар Энтони Жошуа ва Владимир Кличко ноябрь ойида яна жанг ўтказади. Шундай қилиб, ушбу икки боксчи ўртасидаги реванш баҳси куз мавсумида бўлиб ўтади.
«Мир бокса» промоутерлик компанияси раҳбари Андрей Рябинский Twitter саҳифасида шу ҳақда баёнот берди. Унинг маълумотларига кўра, томонлар аллақачон такрорий жанг хусусида келишиб бўлишган.
Бир вақтнинг ўзида Американинг Showtime телеканали вице президенти Стивен Эспиноза ҳам шу ҳақда маълум қилди.
«Албатта, бу ажойиб жанг бўлади, — дея унинг сўзларини келтиради Sky Sports. – Лас-Вегасда сўнгги 20 йилда ўтказилаётган супероғир вазндаги энг катта жанг».
Эспинозанинг қайд этишича, такрорий жангни ўтказиш муддати ва жойи тўғрисидаги қарори жуда тез қабул қилинган.
Жошуа билан такрорий жанг 41 ёшли Кличко учун профессионал фаолиятидаги 70-жанги бўлади. Шу йилнинг апрель ойида улар Лондоннинг «Уэмбли» стадионида жанг ўтказишган эди. Британиялик 11-раундда техник нокаут билан рақибини мағлуб этган эди. Шундай қилиб, Жошуа ўзининг IBF чемпионлик камарига WBA ва IBO ғолиблик унвонларини ҳам қўшди.
Очиқ маълумотларга кўра, боксчилар рингда ўтказган вақти учун 13 млн доллардан олишган.
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026