Британиялик ЕИда қолиш учун ўз уйини республика сифатида эълон қилди
Буюк Британияда истиқомат қилувчи Уильям Ричес Британиянинг Европа иттифоқидан чиқишига қарши бўлганини билдириш мақсадида, Глостерширдаги ўз уйини мустақил республика, деб эълон қилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Университетнинг собиқ ўқитувчиси Дин ўрмони ёнида яшайди, бу ердаги аҳолининг аксарияти эса мамлакатнинг ЕИдан чиқишига овоз берди. Фан доктори ўз уйини Миддлвотч Мустақил Республикаси сифатида эълон қилди ҳамда рафиқаси Жудитни президент этиб тайинлади.
— Демократияга қарши боришни истамаймиз, бироқ, бизнинг фикримизни эшитишни ҳам исташмади, шу сабабдан фақатгина битта вариант бор – мустақиллик. Мамлакат Евроиттифоқни тарк этмоқда, биз эса буни қилмаймиз, — деди Ричес.
Шунингдек, эркакнинг хабар қилишича, ошхонаси расмий бошқарув жойи ҳисобланади. У ўз уй-давлати чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган барчага 50 фунт эвазига виза беришини ҳам айтиб ўтган.
Мавзуга оид
01:19 / 05.10.2024
Буюк Британия карбонат ангидридни сақлайдиган майдончаларни яратишга салкам 30 млрд доллар ажратади
20:36 / 03.10.2024
Буюк Британия узоқ йиллик баҳслардан кейин Чагос оролини Маврикийга қайтариб беради
20:47 / 30.09.2024
Британиядаги энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи Tata Steel ўз фаолиятини тўхтатади
21:52 / 17.09.2024