Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстонияда полиция ўғирланган велосипедни 14 йил давомида излади
Эстонияда полиция 14 йил аввал ўғирлаб кетилган велосипедни топишга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
Велосипед Тирва шаҳридаги кўп хонадонли уйнинг балконидан ўғирлаб кетилган. Унинг эгаси 14 йил муқаддам бу ҳақда полицияни хабардор этган ва раманинг рақамини кўрсатган. Жорий йилда эса йўқолган транспорт воситаси Валгада топилди, ҳамда полиция бу ҳақда ўша аёлни хабардор қилди.
«Аёл ҳайратга тушди. Оила яқинда янги велосипед сотиб олишни режалаштирган бўлган ва узоқ муддатдан сўнг эскиси йўқолганини илк бора муҳокама қилишган. Оилада бу борада ҳазил ҳам қилинган – эҳтимол, янги велосипедни харид қилишдан маъно ҳам йўқ, балки эскисини яқинда қайтариб беришар. Келаси куни эса полициядан бу борада хушхабар келди ва бу уларни янада ҳайратга туширди», - деган констебль Марек Кяйс.
Мавзуга оид
20:30 / 19.05.2026
Эстонияга учиб кирган Украина дрони НАТО томонидан уриб туширилди
12:11 / 20.04.2026
9 май олдидан Эстония Фицо самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпди
12:27 / 20.03.2026
Эстония Россияни ҳаво ҳудудини бузишда айблади
14:52 / 28.02.2026