Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Федерика Могерини билан учрашди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
2017 йилнинг 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, ЕИ Комиссияси вице-президенти Федерика Могерини билан учрашди.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан ўзаро алоқаларга оид қатор масалалар муҳокама қилинди ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган “Европа Иттифоқи-Марказий Осиё” вазирлар учрашувида кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Абдулазиз Комилов Федерика Могеринини шу йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида БМТ раҳбарлигида ўтказиладиган Марказий Осиёда хавфсизликни ва барқарорликни таъминлаш муаммолари бўйича халқаро анжуманга таклиф этди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
22:21 / 02.12.2025
Европа дипломатияси собиқ раҳбари Федерика Могерини қўлга олинди
16:44 / 16.11.2025
“Янги геосиёсий минтақа туғилди” – Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг форматга қўшилиши ҳақида
12:20 / 24.10.2025
“Мана сизга кўп векторли сиёсатнинг натижаси” – Абдулазиз Комилов Европа билан имзоланган битим ҳақида
17:52 / 14.07.2025