Бекободда ўғил отасини ўмариб кетди
Номаълум шахс 15 июлга ўтар кечаси Бекобод шаҳрида истиқомат қилувчи О.Ш.нинг уйига, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, дераза ойнасини синдириш йўли билан кирган. Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, ўғри уйда сақланаётган сейф ичидан 30 млн сўм нақд пул, 50 АҚШ доллари, умумий нархи тахминан 4 млн 9 юз минг сўм бўлган 2 та тилла никоҳ узуги, 1 жуфт тилла зирак ва 1 та тилла занжирни ўғирлаб, воқеа жойида гумдон бўлган. Шу билан уй эгасига йирик миқдорда моддий зарар етказилган.
Тошкент вилояти ИИБ томонидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни О.Ш.нинг ўғли, 1992 йилда туғилган М.О. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
14 июль куни Бўстонлиқ туманида истиқомат қилувчи нафақахўр Т.З. уйига келган таниши, уй бекаси Т.Х. устидан ички ишлар идораларига мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, шу куни Т.Х. келганидан сўнг, улар спиртли ичимлик ичишган ва уй эгаси унинг таъсиридан маст бўлиб, ухлаб қолган.
Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилишича, қулай фурсатни бой бермаган ҳушёр-маст бўлган Т.Х. мезбоннинг меҳмонхонаси шкафида сақланаётган жами 8 млн сўм пулларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Т.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Чиноз туманида яшовчи Т.А. ариза билан мурожаат қилиб, 5 июль куни соат 06:00- 07:30 лар оралиғида номаълум шахс уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, девордан ошиб тушиш йўли билан кирган. У уйнинг ётоқхонасидан умумий нархи тахминан 3 млн сўм бўлган 4 дона тилла узуги ва 500 минг сўм пулини ўғирлаб, жуфтакни ростлаган.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Чиноз туманида яшовчи, вақтинча ишсиз Ж.С. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ҳозирда, юқоридаги ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
12:43 / 06.09.2024
Бекободда иш вақтида вафот этган “электросет” ходими учун 340 млн сўм ундириб берилди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
21:49 / 16.08.2024