19:36 / 20.07.2017
9313

Рақамлар сўзлаганда: Тошкент чорраҳаларидаги камералар ҳайдовчиларни тарбияламоқда

ЙҲХҚни бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида 14-20 июль кунлари давомида ЙҲХ ходимлари томонидан 16 минг 847 та, чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида 3 минг 423 та қоидабузарликлар аниқланиб, тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Қайд этиш жоизки, 23-29 июнь кунлари (қарийб 4 ҳафта аввал) бу рақам 7468 тани ташкил этган. 

Шундан 2 минг 21 таси светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланиш, 1 минг 402 та тезликни белгиланган меъёрдан ошириш сифатида қайд этилган. 

Видеокузатув камералари томонидан қоидабузарликларни қайд этиш йўлга қўйилган 15 мартдан жорий кунга қадар жами 170 минг 340 та қоидабузарликлар рўйхатга олинган. Уларнинг 79 минг 567 таси тезликни белгиланган меъёрдан ошириш ҳолати
90 минг 773 та қизил чироқдан ўтиш ҳолатлари аниқланган.

Тошкент ИИББ расмий вакили Д.Тошхўжаевнинг сўзларига кўра, ҳафта давомида 22 та ЙТҲ содир бўлиб, ҳалок бўлганлар 8 нафарни, жароҳатланганлар 24 нафарни ташкил этган. Ўтган йилнинг шу даврида 36 та ЙТҲ содир бўлиб, 9 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 47 киши тан жароҳати олган эди. 

Умуман, кузатув камералари жорий этилгандан сўнг ЙТҲлар сони 455 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 188 тага, ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 59 кишини ташкил этиб, 25 кишига, тан жароҳати олганлар сони 520 кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 246 кишига камайган.

Top