Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ИИББ фуқароларга мурожаат қилади: фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг
Тошкент шаҳар ИИББда ташкил этилган матбуот брифингида маълум қилинишича, 2017 йилнинг 6 ой 10 куни давомида барча йўналишлар бўйича жиноятлар 12 фоизга камайиб, жами 977 тани ташкил этган. Шу жумладан, қасддан одам ўлдириш, қасддан баданга тан жароҳати етказиш, ўлим билан тугаган йўл-транспорт ҳодисалари, автоуловлардан ўғирлик, автотранспорт воситаларини олиб кочиш, товламачилик, талончилик, безорилик, одам савдоси каби жиноятлар камайган.
Шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг сўзларига кўра, фуқаролар орасида турли ОАВ орқали тушунтириш ишлари олиб борилаётганига қарамай, афсуски, фирибгарлик жиноятлари кўпайиб бормоқда. Ҳисобот даври мобайнида фирибгарлик аломатлари билан боғлиқ жиноятлар 293 тага ошгани кузатилган.
Шу муносабат билан шаҳар ИИББ фуқароларга мурожаат қилиб, турли инсонларнинг ҳар хил ваъдаларига ишонмасликка, шерикчилик ёки бошқа бирор ишларни амалга оширишдан аввал ҳуқуқшунослардан маслаҳат олишни тавсия қилиб қолади.
Мавзуга оид
14:42 / 16.06.2026
Тошкентда ИИО бўлинма бошлиғи жиноятда гумонланиб қўлга олинди
21:16 / 15.06.2026
Оҳангаронда ИИБ ходимлари пичоқланди
08:28 / 11.06.2026
Пора талаб қилган профилактика инспекторлари қўлга олинди
22:12 / 06.06.2026