Украинанинг биринчи президенти Донбасс устидан назорат нега йўқотилганини айтди
Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчукнинг маълум қилишича, Киев Қрим ва Донбасс устидан назоратни мухолифат билан келиша олмагани туфайли йўқотган. У бу ҳақда «Корреспондент.net» нашрига маълум қилди.
Кравчукнинг таъкидлашича, у иккинчи Майдон вақтида музокаралар столи модератори бўлган.
«Улардан бирида мен деярли барча манфаатдор шахсларни суҳбатга чақиришнинг уддасидан чиқдим. Бироқ очиқ мулоқот амалга ошмади, сабаби ҳаммаси ўзаро айбловлар билан якун топди. Қандайдир музокаралар линиясини аниқлаш бўйича ҳаракатлар муваффақиятсизлик билан тугади», - деди Кравчук.
Унинг фикрича, агарда келишишнинг уддасидан чиқилганда, Донбассдаги можаро ва Қримнинг Россияга қўшилишини четлаб ўтиш мумкин бўларди.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
17:55 / 23.11.2024
WSJ: Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
13:12 / 23.11.2024