Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда янги авиаташувчини тантанали қабул қилиш маросими бўлиб ўтди
Америка президенти Дональд Трамп энг янги Gerald Ford авиаташувчисини АҚШ ҲДК сафига қабул қилиш маросимида қатнашди. У айни кеманинг электромагнит катапультасини танқид қилиб, уни аввалги буғли катапультага алмаштиришни талаб қилган эди. Трамп май ойида Time журналига берган интервьюсида кема катапультасини танқид қилиб, буғлисидан "бир неча юз миллион долларга қиммат матоҳ" "ҳеч нарсага арзимайди", деган фикрни билдирган эди.
Америка етакчисининг Норфолк (Виржиния штати) шаҳридаги ҳарбий денгизчилар олдидаги чиқишини Оқ уй жонли равишда намойиш қилди.
"Мен Gerald Ford кемасини ҲДК жанговар сафига қабул қиламан", - деган президент.
Авиаташувчини ишлаб чиқарган Huntington Ingalls Industries компанияси томонидан буюртмачига топшириш маросими июнь ойи бошида Виржиниядаги Ньюпорт-Ньюс портида бўлиб ўтган эди.
Кема қурилиши 2008 йилда бошланди. Тез орада кемага экипаж аъзолари тўлиқ жойлашади. У 2020 йилда тўлиқ жанговар шай ҳолатга келади. Унинг қурилиши Америка солиқ тўловчиларига 13 млрд долларга тушган.
Янги авлод авиаташувчи кемалари Nimitz тоифасидаги кемаларни алмаштиради.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026