Жаҳон | 16:59 / 22.07.2017
4298
1 дақиқада ўқилади

Ироқ ва Эрон мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтиради

Ироқ мудофаа вазири Ирфон ал-Хаёлий Теҳронга келди, бу ерда у эронлик ҳамкасби Ҳусайн Деҳқон билан музокаралар ўтказади, дейилади Эрон мудофаа вазирлиги хабарида.

"Ироқ мудофаа вазирининг Теҳронга ташрифи давомида Эрон ҳамда Ироқ ўртасида мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш режалаштирилган", - дейилади мудофаа вазирлиги сайтида эълон қилинган баёнотда.

Ал-Хаёлий Теҳронга Эрон мудофаа вазирлиги раҳбарининг расмий таклифига кўра ташриф буюрди. Ироқлик вазирнинг ташрифидан кўзланган асосий мақсад – Теҳрон ва Бағдод ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид