Спорт | 21:00 / 23.07.2017
27080
1 дақиқада ўқилади
Бош ҳакам ўйин вақтида футболчини ўлимдан сақлаб қолди
Аргентина чемпионатининг «Сан-Мигель» ва «Дефенсорес Унидос» учрашуви бош ҳаками футболчилардан бирининг ҳаётини сақлаб қолди, деб ёзмоқда Ole.
Футболчи Исаис Олариаге рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетган ва ерга қулаб ҳушидан кетган. Буни сезган ҳакам Яэль Фалькон зудлик билан унга биринчи ёрдамни кўрсатган.
Арбитрнинг сўзларига кўра, у футболчининг тилини ушлаб қолишга уринган. Чунки айнан шу иш унинг ўлимига сабаб бўлиши мумкинлигини сезган.
Биринчи ёрдамдан сўнг футболчи касалхонага етказилган. Шифокорларнинг айтишича, Олариагега ҳакам кўрсатган ёрдам туфайли унинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Мавзуга оид
11:57 / 07.01.2024
Ўзбекистонлик 3 нафар ҳакам футболдан умрбод четлатилди. Улар «Қўқон-1912»га сотилган
18:56 / 04.01.2021
Равшан Эрматов — раҳбарлик фаолияти, танқидлар ва ҳакамлар имижи ҳақида
08:16 / 09.12.2020
«ПСЖ» – «Истанбул» баҳси 9 декабр куни бўлиб ўтади, ўйинни бошқарадиган ҳакамлар алмаштирилди
22:35 / 28.11.2020